Носиф Ёзижий ва Бутрус Бустоний, булар Ливан насронийларидан бўлиб, жамият уларни араб насронийларидан деган эътиборда олган эди, америкаликлардан Эйли Смит ва Корнелиус ван Дик, инглизлардан эса Колонел Черчиллар эди. Бу жамиятнинг мақсадлари бошида ноаниқ эди. Лекин катталар ва ёшлар ўртасида илм тарқатиш кўринишида иш олиб борарди. Катталарга ҳам, ёшларга ҳам миссионерлик режаларига мувофиқ кўрсатмалар асосида Ғарб сақофати билан сақофат бериларди. Бу жамият аъзоларининг саъй-ҳаракатларига ва жуда катта куч сарфлашларига қарамасдан, икки йил давомида бу жамиятга бутун Шом ўлкаларидан фақат элликта аъзо қўшилди, холос. Уларнинг ҳаммалари насронийлар бўлиб, кўпчилиги Байрут аҳолисидан эди. Жамиятга мусулмонлар ёки дурузлардан бирор аъзо қўшилмади. Бу жамиятни кенгайтириш ва фаолиятини кучайтириш учун жуда катта меҳнат сарфланди, лекин бу меҳнатлар самара бермади. Беш йил фаолият кўрсатгандан кейин бу жамият миссионерларда жамиятлар ташкил қилишга қизиқишдан бошқа бирор из қолдирмасдан тугатилди. Шунинг учун 1850 йили «Шарқий жамият» номли бошқа жамият ташкил этилди. Уни ясуъийлар ясуъий папа француз Генри Добрунер бошчилигида ташкил қилишди. Унинг барча аъзолари насронийлардан эди. У ҳам «Илм ва фанлар жамияти» йўлидан юрди. Лекин узоқ яшамади ва биринчи жамиятнинг ортидан у ҳам ёпилди. Кейин бир нечта жамиятлар ташкил этилди, бироқ уларнинг ҳаммаси ҳам тўла муваффақиятсизликка учради. Охири 1857 йилда янгича услубда бир жамият ташкил қилинди. Унга ажнабийлардан ҳеч кимни киритмасликка эътибор қаратилди. Зеро, унинг барча асосчилари араблардан эди. Бу билан ушбу жамият ўз аъзолари сафига айрим мусулмонлар ва дурузларни ҳам араб деган эътиборда қўшишга маваффақ бўлди. Бу жамият «Сурия илмий жамияти» номи билан ташкил топди. У саъй-ҳаракатлари арабий кўринишда кўрингани ва ғарбликлардан бирорта ҳам аъзоси йўқлиги туфайли одамларга таъсир кўрсата олди. Натижада, унга кўпчилик қўшилди ва аъзолари сони 150 кишига етди. Бу жамиятнинг бошқарув ҳайъати аъзолари ичида араблардан кўзга кўринган шахслар бор эди. Дурузлардан Муҳаммад Арслон ва мусулмонлардан Ҳусайн Байҳам ана шулар жумласига киради. Шунингдек, унга турли тоифалардан насроний араблар қўшилди. Уларнинг ичида Иброҳим Ёзижий ва Бутрус Бустонийнинг ўғли каби машҳур шахслар бор эди. Бу жамият бошқа жамиятлардан кўра кўпроқ яшади. Унинг дастурида турли тоифалар ўртасини яраштириш ва дилларда араб миллатчилиги туйғуларини уйғотиш ҳам бор эди. Лекин унинг махфий мақсади илм номи билан миссионерлик мустамлакачилиги бўлиб, бу нарса Ғарб сақофати ва ҳазоратини тарқатишида намоён бўлиб қолар эди. Кейин 1875 йили Байрутда яширин бир жамият ташкил топди. У ўз фаолиятини
135-бет Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143 144 145 146 147 148 149 150 151 152 153 154 155 156 157 158 159 160 161 162 163 164 165 166 167 168 169 170 171 172 173 174 175 176 177 178 179 180 181 182 183 184 185 186 187 188 189 190 191 192 193 194 195 196 197 198 199 200 201 202 203
|